Ру | Uz | En

МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ
140 69 00, 120 00 09
Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
140 78 33

Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун микрокредитлар

“Ипак Йўли” банки Осиё тараққиёт банки ва KfW Германия тараққиёт банки каби Халкаро молия институтлар билан бирга, шунингдек ўзининг шахсий маблағлари хисобига кичик ва микромолиялаштириш дастурларини амалга оширади.

Кредитлар, Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, 6 ойдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахсларга берилади

Кредитлаш шартлари:

Кредит валютаси:

Миллий валюта – Сўм

Берилиш тури:

Нақдсиз кўринишда, мол йетказиб берувчи ёки ишлаб чиқарувчи хисобрақамига пул ўтказиш йўли билан

Кредит суммаси:

Енг кам иш хақининг 1000 баробаригача

Фоиз ставкаси:

йиллик 22%

Кредит муддати:

  • Айланма маблағларини ошириш учун - 18 ойгача
  • Асосий воситалар сотиб олиш учун - 36 ойгача

Кредитнинг қайтарилиши:

Аннуитет формуласига асосан хар ой бир хил миқдорда, асосий тани ва фоизи бирга сўндирилади

Кредитлар қуйидаги мақсадларга берилади

  • Айланма маблағларни ошириш;
  • Мини асбоб-ускуналар сотиб олиш;
  • Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш;
  • Хом ашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш.

Гаров таъминоти:

  • Мол-мулк гарови (кўчадиган ва кўчмас мулк). Гаров шакли Ўзбекистон Республикаси “Гаров хақида” ва “Ипотека хақида”ги қонунларига тўғри келадиган гаров шакли мулк, нарса ва мулк хуқуқи (талабномалар) бўлиши мумкин.
  • Тижорат банклари ёки суғурта компанияларининг кафолати;
  • Учинчи шахс кафиллиги;
  • Олинган кредитнинг қайтмаслиги таваккалчилигини банк фойдасига суғурталаш хақида суғурта полиси
  • Заргарлик буюмлари;
  • Қонунда кўзда тутилган бошқа таъминотлар

Кредит олиш учун зарур бўлган хужжатлар:

  1. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:

    • Ариза берувчининг паспорти;
    • Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтганлиги хақида гувохнома;
    • Бизнес-режа;
    • Кредит таъминоти бўйича хужжатлар;
    • Якка тартибдаги тадбиркорда фаолиятни амалга ошириш учун моддий-техник асоснинг мавжудлигини тасдиқловчи хужжатлар (ижара шартномаси/бино кадастри);
    • Хисобрақамдаги харакатлар, ссуда қарзлари ва Картотека- 2 да қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хақида банкдан (ариза берувчининг асосий хисоб рақами бўйича) маълумотнома;
    • Ссуда маблағлар хисобидан тўлаш шартномалари;
    • Зарурият юзасидан банк қўшимча хужжатларни талаб қилиши мумкин.
  2. Юридик шахслар учун:

    • Юридик шахснинг давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтганлиги хақида гувохнома;
    • Таъсисчи(лар) томонидан кредит олишга розилигини тасдиқловчи хужжатлар;
    • Ариза берувчининг таъсисчилик хужжатлари;
    • Бизнес-режа;
    • Ссуда маблағлар хисобидан тўлаш шартномалари;
    • Кредит шартномасига кредит олувчи номидан шахсга имзо қўйиш хуқуқини берувчи хужжатлар, агар шахс қарз олувчининг вакили бўлса, унда имзолар нусхаси мавжуд карточка;
    • Юридик шахсда тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш учун моддий-техник асоснинг мавжудлигини тасдиқловчи хужжатлар (ижара шартномаси/бино кадастри);
    • Қарз олувчининг тақдим қилган тегишли давлат солиқ инспексиясига охирги хисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида хисобот (2-сон шакл), янги ташкил етилган юридик шахслар хамда юридик шахс ташкил етмаган холда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари бундан мустасно;
    • Хисобрақамдаги харакатлар, ссуда қарзлари ва Картотека- 2 да қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хақида банкдан (ариза берувчининг асосий хисоб рақами бўйича) маълумотнома;
    • Кредит таъминоти бўйича хужжатлар;
    • Зарурият юзасидан банк қўшимча хужжатларни талаб қилиши мумкин.

Кредитни сўндириш тартиби

Масалан:

Қуйида кредитни сўндириш жадвали кўрсатилган.

  • Кредит миқдори – 10 000 000 сўм.
  • Кредит муддати – 12 ой.
  • Фоиз ставкаси – йиллик 22%.
ОйМиқдори
1 936 864,00 (асосий тани + %)
2 936 864,00 (асосий тани + %)
3 936 864,00 (асосий тани + %)
4 936 864,00 (асосий тани + %)
5 936 864,00 (асосий тани + %)
6 936 864,00 (асосий тани + %)
7 936 864,00 (асосий тани + %)
8 936 864,00 (асосий тани + %)
9 936 864,00 (асосий тани + %)
10 936 864,00 (асосий тани + %)
11 936 864,00 (асосий тани + %)
12 936 864,00 (асосий тани + %)
Жами11 242 366,00 сўм