Ру | Uz | En

МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ
140 69 00, 120 00 09
Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
140 78 33

Печать

Шайхонтоҳур филиали мижозлари учун акция!

.

 Мустақиллик байрами арафасида Тошкент шаҳри меҳмонлари ва пойтахт аҳолиси учун ажойиб янгилик!

АИТ “Ипак Йўли” банки 2018 йил 23 июлдан шу йилнинг 22 августига қадар Шайхонтоҳур филиалида мисли кўрилмаган акцияни эълон қилади! Карталар, ўтказмалар, кредитлар, ячейкалар ва бошқа кўплаб банк маҳсулотлари – пасайтирилган нархларда!

Шунингдек, бу ҳаммаси эмас. Банк филиалининг ҳар бир мижози автоматик равишда қимматбаҳо совғалар ютуқли ўйинининг иштирокчисига айланади.
Ўйин шартлари: мижозлар 23 июлдан 22 августга қадар бўлган давр оралиғида Шайхонтоҳур филиалида исталган банк хизматларидан фойдаланишлари лозим.
Конкурс натижалари жорий йилнинг 31 августида эълон қилинади.
Ғолибларни аниқлаш тасодифий равишда random.org. дастурий хизмати ёрдамида амалга оширилади.
Акция совғалари:
1 ўрин: "Ўзбекистон" санаторияси (Ялта ш.,) га икки кишилик бепул йўлланма.
2 ўрин: 5 миллион сўм миқдоридаги маиший техникалар сотиб олиш учун сертификат.
3 ўрин: 2 миллион сўм миқдоридаги маиший техникалар сотиб олиш учун сертификат.
Шунингдек, акция бўйича Банк ҳамкоридан махсус совға кўзда тутилган.
Акциянинг қолган иштирокчиларига Банк аксессуарлари ва футболкалар кўринишидаги совғалар тақдим этилади.

Шайхонтоҳур филиалининг манзили: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 25 (мўлжал – Хадра майдони).


* Акция ўтказилиш даврида VISA халқаро картаси очиш, депозит ячейкасини ижарага олиш ва жисмоний шахсларни кредитлаш учун чегирмалар кўзда тутилган:
1. Чегирмани инобатга олган ҳолда карта очиш нархи:
- Visa Classic — 27 500 сўм;
- Visa Classic PayWave — 27 500 сўм;
- Visa Gold — 175 000 сўм (Priority Pass мукофот картасини қўшган ҳолда);
- Visa Platinum — 225 000 сўм (Priority Pass мукофот картасини қўшган ҳолда);
- Visa Platinum PayWave — 225 000 сўм (Priority Pass мукофот картасини қўшган ҳолда).
2. Депозит ячейкалари ижарасининг биринчи ойи - бепул (акция даврида депозит ячейкаси ижарага олинган тақдирда).
3. Акция даврида жисмоний шахсларга кредитлар АИТ “Ипак Йўли” банкининг бошқа бўлинмалари белгилаган ставкага қараганда 2 фоизга паст ставкада берилади.

Ҳар қандай масала бўйича Шайхонтоҳур филиалининг қуйидаги ягона телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:
+998 71 148-48-30.