Ру | Uz | En

МАЪЛУМОТ ХИЗМАТИ
78-140-69-00
Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
78-140-78-33

Печать

«Ипак Йўли» банки ва DEG молиялаштириш линияси бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

.

 Акциядорлик инноватция тижорат «Ипак Йўли» банки бош офисига шу кунларда Германиянинг DEG (Deutsche Investitions und Entwicklungsgesellschaft) инвестиция корпорацияси делегацияси ташриф буюриб, учрашув чоғида икки томонлама самарали ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

DEG делегациси корпорация вице-президенти Марина Диетз ва Европа ва Осиё молия институтлари департаменти менежери Екатерина Глуховцевадан иборат таркибда бўлди.DEG вакилларининг «Ипак Йўли» банкига ташрифидан кўзда тутилган асосий мақсад, банкка молиялаштириш линияси ва имтиёзли кредит бериш бўйича ишлаб чиқилаётган икки томонлама битим доирасида зарур бўлган танишув жараёни ҳисобланади.

Молиялаштириш линияси ва имтиёзли кредит «Ипак Йўли» банкига кичик ва хусусий тадбиркорликни, шунингдек, Ўзбекистоннинг энергия самарадорлиги соҳасидаги лойиҳаларни кредитлаш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Бундан ташқари молиялаштириш линияси очилиши доирасида DEG томонидан техник ёрдам берилиши ҳам кутилмоқда.

DEG 1962 йили ташкил этилган ва халқаро тараққиёт масалаларига ихтисослашган ҳукумат молия-консультация компанияси ҳисобланади. Ташкилот фаолияти мақсади ривожланаётган давлатлар ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш орқали ўтиш иқтисодиёти мамлакатларининг тараққий этишига ёрдам беришга қаратилган.

Тарихий маълумот

«Ипак Йўли» банки ва DEGнинг ҳамкорлиги 2015 йилнинг 31 июлида умумий қиймати 35 млн. АҚШ долларлик синдицирлашган кредит линияси бериш тўғрисидаги Битими доирасида бошланган.

DEGнинг молиялаштиришдаги иштироки 15 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Молиялаштиришнинг қолган қисми Голландиянинг ФМО Тараққиёт банки ва ТРИОДОС фонди томонидан тақдим этилган.